Олмаотада танишини полиция ходимларидан тортиб олишга уринган аёл жанжал кўтарди (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш162
Олмаотада танишини полиция ходимларидан тортиб олишга уринган аёл жанжал кўтарди (видео)

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Науризбай туманида, Абишев кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ўғирликка уриниш ҳолати содир бўлди. Ҳодиса 8 октябрь куни шаҳар полиция департаменти матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг маълум қилишича, дўконга икки нафар эркак кирган. Улар дастлаб алкоголли ичимликлар жойлашган пештахта томон бориб, кейин маиший кимё маҳсулотлари бўлимига ўтган.

Кассадан ўтиш вақтида улардан бири фақат мармелад учун пул тўлаган, шампунни эса кийими остига яширган. Дўкон ходимлари бу ҳолатдан шубҳаланиб, товарларни текширган ва полиция чақирган.

Воқеа жойига участкавой инспектор ҳамда тезкор-тергов гуруҳи етиб келган. Шу пайт ушланган эркакнинг таниши бўлган аёл уни полиция ходимларидан тортиб олишга уринган. У жанжал кўтариб, ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатган.

Полиция матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳар икки эркак ҳамда аёл Науризбай тумани полиция бошқармасига олиб борилган.

Энди уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради. Ҳодисага ҳуқуқий баҳо қонунчиликда белгиланган тартибда берилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  2. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади
  3. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди
  4. Дунё
    «Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг машғулотга кетаётиб ЙТҲга учради
  5. Спорт
    Олимпиакос Пирей — Милан: таркиблар ва жонли матн
  6. Фойдали
    Тугалланмаган ишлар мияни чарчатади: руҳий зўриқишни камайтиришнинг 5 усули
  7. Спорт
    Дин. Загреб — Байер Леверкузен: таркиблар ва жонли матн
  8. Спорт
    Таэквондо WT бўйича Гран-при финали старт олади: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби...
  9. Спорт
    Чемпионлар лигасида 5-турнинг энг яхши футболчиси соврини Энтони Гордонга насиб этди
  10. Спорт
    Тьерри Анри «Манчестер Сити»нинг инқирози сабабларини очиқлади