19:50 / 09.09.2024
63

Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклади: “10 кунда 300 минг сўмни 1 млн қилиб қайтарасан”

Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклади: “10 кунда 300 минг сўмни 1 млн қилиб қайтарасан”
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилоятининг Асака туманидаги мактаблардан бирида ўқувчи мактабдошини калтаклаётгани акс этган видео юзасидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди.

Маълумотларга кўра, зўравонлик ҳолати Асака туманидаги 34-ихтисослашган давлат умумтаълим муассасасида юз берган бўлиши мумкин. Муштумзўр йигит болани ураркан, бир неча маротаба уни қидирганини, нима сабаб жавоб бермаганини сўраган ва ҳақоратлаб дўппослаб кетган. Қолаверса, йигит унга 300 минг сўм пулни 1 млн сўм қилиб қайтариш талабини қўйган ва бунинг учун 10 кун муҳлат берган.

Таъкидланишича, вазият назоратга олинган. Бошқарма ҳолат ўрганилаётганини, ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот берилишини маълум қилган.

Шунингдек, бошқарма ёшлар ўртасида зўравонлик ҳолатларининг ҳар қандай кўринишини қаттиқ қоралашини ҳам билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ўқувчи мактабдошини калтаклади: “10 кунда 300 минг сўмни 1 млн қилиб қайтарасан”