
Интернетда тарқалган видеодан кадр
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйлардан биридаги хонадонда газ портлади.
Вилоят ФВБ ахборотига кўра, воқеа 9 сентябр куни соат тахминан 17:30 ларда, шаҳарнинг Беруний кўчаси 86-уй 3-қаватидаги хонадонлардан бирида рўй берган.
Оқибатда икки киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
“Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади”, – дейилади расмий хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар