13:27 / 10.09.2024
40

Афғон аёллари Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади

Афғон аёллари Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади
Фото: gov.uz
9 сентябр куни Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қатарнинг "Таълим ҳар нарсадан устун" фонди ўртасида афғон аёлларини Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ўқитишни ташкил этишни назарда тутувчи меморандум имзоланди.

Мазкур келишув доирасида 160 нафар афғон аёлини Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тиббиёт йўналишлари бўйича ўқитиши режалаштирилган.

Ўқув дастурлари Ўзбекистондаги тажрибали тиббиёт мутахассислари томонидан олиб борилиб, аёлларнинг касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилиш билан бирга уларнинг ўз ватанидаги тиббиёт соҳасига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга ҳам катта таъсир кўрсатади.

Лойиҳага доир харажатларнинг катта қисмини Қатар томони ўз зиммасига олди. Хусусан, "Таълим ҳар нарсадан устун" фонди афғон аёлларини ўқитиш, турар жой билан таъминлаш ва бошқа зарур харажатлар учун 2,2 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратади.

Мазкур меморандумнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, халқаро таълим ва тиббиёт соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

Мазкур келишув нафақат Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, балки Афғонистондаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва келажакда ўзига ишонадиган тиббиёт мутахассислари етишиб чиқишига замин яратади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Афғон аёллари Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади