21:22 / 10.09.2024
61

Ўзбекистонда олти турдаги музқаймоқда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Ўзбекистонда олти турдаги музқаймоқда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди
Фото: Mykaleidoscope
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, унда “Х Хасанбой ва холод” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабич” номли музқаймоқнинг 7 та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди.

Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси лабораториясининг хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабич” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди. Шу боис бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди.

“Техностандарт-нео” МЧЖнинг аккредитациядан ўтган лабораторияси хулосасига кўра, қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабич” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли” каби турдаги маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги яъни, белгиланган меъёр 14,5 - 17,5 фоиз ўрнига 37,7 -38,1 фоиз эканлиги маълум бўлди. “Олма мевали” пломбир маҳсулотида эса аксинча сахароза миқдори меъёрдан камлиги аниқланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг маҳсулот маркировкаси (қадоғи) бўйича берган хулосасига кўра, қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабич” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали” ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотларда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаган.

Мазкур ҳолатда МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабич” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали”ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотлари таркиби ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Шунингдек, ўрганиш давомида ушбу музқаймоқларнинг қадоғида ъМузқаймоқни истеъмол қилиш вазнингизни камайтиришда, иммунитетни ошириш ва стрессдан чиқишда ёрдам беради, шунингдек, яхши кайфият тақдим этадиъ деган маънодаги ёзувларини тасдиқловчи ҳеч қандай хулосалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига номувофиқ маҳсулотларни истеъмолчилардан қайтариб олиш бўйича тегишли чораларни кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборилди
”, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда олти турдаги музқаймоқда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди