07:23 / 12.09.2024
33

Акмал Бурханов: Коррупцияга қарши курашишга ОАВ вакиллари жалб қилинмоқда

Акмал Бурханов: Коррупцияга қарши курашишга ОАВ вакиллари жалб қилинмоқда
© Strategy.uz
Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда ОАВ вакилларини турли аксикоррупция тузилмалари фаолиятига жалб қилинмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов Тошкентда бўлиб ўтган Аксилкоррупция соҳасидаги илк Халқаро медиа форум давомида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон.

Аксилкоррупция соҳасидаги илк Халқаро медиа форумнинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, бу борада глобал/маҳаллий муаммолар ва ечимларни муҳокама қилишдан иборат.

Шунингдек, жамиятда шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш бўйича қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш, сўз эркинлиги ва журналистлар ҳимоясини кучайтириш ва бу борада илғор хорижий тажрибалар билан яқиндан танишиб, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун платформа яратишни мақсад қилган.

Тошкентда Аксилкоррупция соҳасидаги илк Халқаро медиа форум бўлиб ўтди.
© Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Форумда қайд этилишича, Ўзбекистонда сўнги йилларда ОАВ катта куч тўплади, муаммоларни муҳокама қиладиган, таклифлар билан чиқадиган жонли майдонга айланди. Шунинг учун Ўзбекистоннинг тарихий трансформациялари даврида ОАВнинг роли беқиёс.

Акмал Бурхановнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар мамлакатда аксилкоррупция сиёсатини амалга оширишда турли йўналиш ва усулларда ўзларининг фаол ҳиссасини қўшиб келишмоқда.

Коррупция муаммоси ҳам ОАВнинг асосий фокусидаги мавзулардан бирига айланди ва раҳбар ҳамда мутасаддиларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланишга мажбур қилмоқда”, — дея қайд этди у.

Унинг маълум қилишича, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши аъзоларининг 12 фоизини ОАВ вакиллари ва блогерларни ташкил қилади.

Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши аъзоларининг 12 фоизи, ҳудудий коррупцияга қарши кураши кенгаши аъзоларининг 14 фоизи, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг 20 фоизи ОАВ вакиллари ва блогерларни ташкил қилади”, — дея аниқлик киритди Бурханов.

Маҳаллий журналистлар ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ҳамда кўникмаларини ошириб бориш мақсадида Медиа-мактаблар ташкил этилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ёки бошқа ташкилотлар қанчалик коррупцияга қарши курашишга масъул бўлса, вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари ҳам шу жараённинг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Ўз навбатида, матбуот хизматлари ҳам ўзларининг идорасига оид коррупция элементлари тўғрисидаги хабарларга ўз вақтида, тезкорлик билан муносабат билдиришлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВлар билан фаол ҳамда самарали ҳамкорлик қилишларини тақозо этади”, — деди агентлик директори.

Коррупцияга қарши кураш агентлиги бошқарма бошлиғи Акбар Эргашевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон "Open Data Inventory" (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 30-ўринни эгалламоқда.

У Ўзбекистонда ҳам давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини баҳолашга қаратилган “Очиқлик индекси” жорий этилганини эслатиб ўтди. Унга кўра, индекс 84 та баҳолаш мезонидан иборат 8 та кўрсаткич бўйича ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Акмал Бурханов: Коррупцияга қарши курашишга ОАВ вакиллари жалб қилинмоқда