Фото: Коллаж
Хонанда Ботир Қодиров Ўзбекистон халқ артисти, марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг ўғли эканлиги суд орқали тасдиқланганидан сўнг ОАВ ходимларига интервью берди.
“Тўғрисини айтсам, улар ҳақида ёмон гапирмоқчи эмасман. Улар барибир менинг укаларим, улар адашишяпти. Буларнинг устида ким турибди, билмадим. Буларнинг қўрқаётган нуқтаси мол-мулк, мерос. Мен суд қарори чиққунига қадар сабр билан кутиб келдим. Ҳозир ижтимоий тармоқларда мерос масаласи бот-бот чиқиб келяпти. Мен уларнинг бу ишларни ўз фойдасига ҳал қилиш учун кимларга чиқиб, кимларга бориб нима ишлар қилиб юрганини яхши биламан. Лекин бир нарсани айтиб қўймоқчиман: улардан йўлимда турмасликларини, нафсониятимга тегиб, онамнинг ва ўзимнинг шаънимга, амакиларини гапиртириб чиқиб бунақа қилмаслигини тавсия қилардим.
Агар меросдан булар қўрқишаётган бўлса, меросни ўйлаётган бўлса, бу нарсаларни қилмаслигини илтимос қилардим. Битта инсонни ҳадеб эзаверсангиз, ҳали ўзингиз, ҳали амакингиз чиқиб гапираверса, “oнаси унақа, онаси бунақа” деса, бўҳтон, ёлғонларни гапираверса — бунақа нарсага ҳеч қайси фарзанд чидаб тура олмаса керак. Аслида улар менинг энг оғриқли нуқтамга тегмагунча менинг бундай даъво аризаси киритиш ниятим бўлмаган. “Сен кимдан қаердан дунёга келгансан?” деган гапларни гапиришганидан кейин менга бошқа чора қолдиришмади.
Биз биринчи марта ДНК тести топширганимизда сўлакдан намуна олишган. Бу нарсани компьютер ҳисоблайди. Саналарнинг нотўғри чиққани, қайсидир фамилияда “а” ҳарфининг тушиб қолиши, бу инсон омили сабаб бўлган хатоликлар. Иккинчи марта биз қон таҳлили топширганмиз. ДНК тести миллион-миллион доллар турадиган Германиядан олиб келинган аппарат ёрдамида текширилади. У ерда камералар туради, кучли назорат қилинади. Натижаларга инсон аралаша олмайди. Уни ҳеч ким сотиб ололмайди. Мен билмайман қаердан чиқди бунақа гаплар?”, дейди Ботир Қодиров.
Ботир Қодиров, Суд қарори, Жўраевлар “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади