
Мана 30 йилдан ошдики, К.Р. Андижон туманининг Ўрикзор маҳалласида яшаб келади. Ҳовлисига яқин жойда каттагина қуруқ ер бор. Анча йиллардан буён бу ерга ҳеч ким келмайди. Ўйлайди-ки, бу ер эгасиз ва уни ўзиникига айлантириш ҳаракатига тушиб қолади.
Бироқ адашади, у жой аллақачонлар бир одам, А.Ю. томонидан сотиб олинган ва эгалигига ўтган. Ернинг қонуний эгаси келганда эса ҳақиқий можаро бошланади ва охири масала судгача етиб боради.
Суд томонларни эшитгач, асли қўшнилар бўлган икки тарафни муросага келтирди ва А.Ю.нинг ерини қўшниси бўлмиш К.Р. бузиб ўтмаслик мажбурияти юкланишини белгилаб берди.
Бу ишни Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими ходимлари сифатли якунига етказди ва қўшнилар ўртасидаги чегара белгиланиб, бири бировининг ерини бузиб ўтмаслиги тушунтирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар