Тадбиркорга турар жой биноси қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тадбиркорга 10 минг доллар эвазига турар жой биносини қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, фуқаро С.О. “Х.Т.” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида қурилаётган спорт мактаби биносининг юқори қаватига турар жой биносини қуришга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида рухсатнома олиб бериши эвазига 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тадбиркорга 10 минг доллар эвазига турар жой биносини қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, фуқаро С.О. “Х.Т.” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида қурилаётган спорт мактаби биносининг юқори қаватига турар жой биносини қуришга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида рухсатнома олиб бериши эвазига 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…