18:58 / 16.09.2024
40

Ота фарзандлари учун 30 млн. сўм алимент қарзини битта қилиб тўлади

Ота фарзандлари учун 30 млн. сўм алимент қарзини битта қилиб тўлади
Маълумки, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган.

Аммо ҳаётда турли сабабларга кўра, оиланинг бузилиши натижасида алоҳида яшайдиган ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб муаммога айланади.

Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради. Албатта, бундай вазиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Х.Й.дан ундирувчи Д.Т. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/3-қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати бюронинг Бахмал туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бюро ходимларининг ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида қарздор Х.Й. фарзандларининг таъминоти учун 30 млн. сўм алимент пулларини битта қилиб тўлаб берди.

Келгусида Д.Т. томонидан ушбу пуллар фарзандининг келажаги учун сарф қилинса нур устига аъло нур бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота фарзандлари учун 30 млн. сўм алимент қарзини битта қилиб тўлади