14:26 / 17.09.2024
10

Ўзбекистондан ҳамширалар Германияга ишга юборилади

Ўзбекистондан ҳамширалар Германияга ишга юборилади
Ўзбекистондан 800 нафардан ортиқ ҳамшира Германияга уюшган ҳолда юборилади. Бу ҳақда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев маълум қилди.

Самарқандда ўтган Ўзбекистон—Германия олий даражадаги музокаралар натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланганди. Беҳзод Мусаев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида икки давлат ўртасида темирйўл ва автобус ҳайдовчиларини, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича амалий келишувларга эришилганини маълум қилди.

Унинг билидиришича, ҳайдовчилар тайёрлаш бўйича Германиянинг Deutsche Баҳн ташкилоти билан, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича эса Globoгате ташкилоти билан ҳамкорлик қилинади.

2024 йилда Ўзбекистондан 800 нафардан ортиқ ҳамшира Германияга ташкилий ҳолда юборилади, уларнинг 400 нафари кетиб бўлди.

Қолганлари тил имтиҳонларини топширишмоқда. Уларнинг қўлга тегадиган энг кам ойлиги 2200 еврони ташкил қилади”, дейди Беҳзод Мусаев.

Вазирнинг билдиришича, ўзбекистонликлар учун юқори немис технологиясини ўрганишга имконият яратилади.

Март ойида Беҳзод Мусаэв Германиянинг Манголд Consulting Гмбҳ компанияси президенти Клаус Манголд ҳамда бошқарувчи директор, доктор Кристоф Манголд билан учрашиб, хорижда ишловчилар учун шароитлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзбекистонликларни Германияда талаб юқори бўлган ишларга жалб қилиш масалаларини муҳокама қилганди.

Суҳбат давомида Германиядаги катта демографик жараёнлар боис бошқа давлатлардан меҳнат кучига талаб ортиб бораётгани, жумладан, 1000 дан ортиқ шифохоналарга тиббиёт ходимлари етишмаётгани ва бу борада Ўзбекистон томони ушбу бўшлиқни тўлдиришга тайёрлиги айтилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондан ҳамширалар Германияга ишга юборилади
ePN