Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши билан боғлиқ навбатдаги ҳолатларни аниқлади.
«Микрокредитбанк», «Бизнесни ривожлантириш банки» ҳамда «Туронбанк» ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларнинг 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланди.
«Микрокредитбанк»нинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида, «Туронбанк»нинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди. Банклар тақдимномаларни танқидий муҳокама қилиб, тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари бермоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...