Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига Хитойдан 8 та замонавий автобус олиб келинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йил якунига қадар вилоятдаги жамоат транспорти парклари 40 та янги автобуслар билан тўлдирилиши режалаштирилган.
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Дастлабки босқичда Хитойнинг Yutong Bus компаниясида ишлаб чиқарилган 8 та экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган ZK6890HG русумли янги автобуслар олиб келинди.
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
26 ўриндиқли янги жамоат транспорти иқлимга мос совитиш ва иситиш воситалари, шунингдек, GPS тизими ҳамда махсус видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Салонда электрон тўлов тизимини амалга ошириш қурилмаси ишлайди.
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Автобусларнинг вилоят марказидаги йўловчилар оқими юқори бўлган, шунингдек, бир қатор янги йўналишларда қатнови йўлга қўйилади.
Аввалроқ Наманганга Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 36 та замонавий автобус олиб келинганди.
2023 йилнинг декабрь ойида Самарқандга Хитойдан 10 та янги автобус олиб келинди.
2024 йилда Хитой Эксимбанки Транспорт вазирлигига табиий газда ҳаракатланувчи минг дона автобус ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” корхонасига 200 дона электробус хариди учун жами 180 миллион доллар миқдорида қарз маблағлари ажратиши тўғрисида, жорий йил давомида Ўзбекистон ҳудудлари жамоат транспорти учун 2 минг дона автобус ва 2 минг дона микроавтобус харид қилиниши ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...