
Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлган Беруний туманлараро судининг 2024 йил “05” февраль кунги ижро варақасига асосан қарздор "Amudaryotex" МЧЖдан ундирувчи АТБ Агробанк фойдасига 43 544 607,4 минг сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими томонидан қарздор "Amudaryotex" маъсулияти чекланган жамиятининг асосий банк хисоб рақамига электрон инкассо қўйилган ва унинг номидаги жами 10 та кўчмас мулкларига тақиқ ўрнатилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 19 сентябрь куни бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан жами 35 176 846,0 минг сўм ундирилишига эришилган.
Ҳозирда бўлим томонидан қарздорликнинг қолган қисмини ундириш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар