11:00 / 26.09.2024
52

Хоразмда эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган эркак қўлга тушди

Хоразмда эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган эркак қўлга тушди
Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати
Хоразм вилояти Гурлан туманида эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган эркак қўлга тушди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 сентябрь куни соат 06:15 ларда Шовот тумани “Бешмерган” маҳалласида жойлашган “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида хизмат олиб бораётган қўриқлаш ходими номаълум шахс томонидан зиёратгоҳга тегишли эҳсон қутисини очишга уринаётганини кўриб, жойида қўлга олган ва навбатчилик қисмига хабар берган.

Воқеа жойига етиб келган Шовот тумани қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда, эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган ушбу шахс Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М. экани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган эркак қўлга тушди