Фарғона вилоятида яшовчи шахс бемор қизнинг фотосуратларини итернетга қўйиб хайрия пулларини йиққан ва уларни ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда яшовчи аёл И.Г. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс қизининг фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаганини ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Д.М. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.М., аризачи И.Г.нинг бетоб қизи Х.Л.нинг номидан ижтимоий тармоқларда аккаунт очиб, қизнинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг банк карталарини унинг номидан жойлаган.
Сўнг операция учун халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини ўзлаштириб келган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди