Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда 30 сентябр – 2 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 9-14°, кундузи 20-25°, 1-2 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27° бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°, 1 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 2 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°, 1 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 22-27°, 2 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 22-27° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 30 сентябрда 20-25°, 1 октябрда 23-28°, 2 октябрда 25-30° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 30 сентябрда 20-25°, 1-2 октябрда 22-27° бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер