18:46 / 29.09.2024
40

Тошкентда машинасида йўловчи аёлга тегажоғлик қилган эркак қамалди

Тошкентда машинасида йўловчи аёлга тегажоғлик қилган эркак қамалди
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 52-моддаси 2-қисми, 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумонланган шахсга оид иш кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 2 май куни фуқаро Г.У. (аёл киши) "102"га қўнғироқ қилиб, унда номаълум шахс, уни машинасига ўтказиб, шилқимлик қилаётганини маълум қилган.

Ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда Ш.У. (эркак) ўзининг ORLANDO автомашинасида Г.У.ни манзилига олиб бориб қўйишга келишган. Ш.У. автомашинасининг орқа ўриндиғига ўтиб Г.У.нинг оёқ ва кўкрак қисмларига тегиниб шаҳвоний шилқимлик қилганлиги ва автомашинасини қулфлаб, дуч келган томонга ҳайдаб кетганлиги, Г.У.нинг "102"га қилган мурожаатига асосан ИИО ходимлари Ш.У.га автомашинасини тўхтатишни талаб қилганида у ходимларнинг қонуний талабларини бажармай ҳаракатни давом эттирганлиги аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 52-моддаси 2-қисми, 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди. Унга нисбатан шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 2 баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда машинасида йўловчи аёлга тегажоғлик қилган эркак қамалди