Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда аҳоли чиқинди пулини тўламагани учун электр энергиясини ўчириб қўйишни бошлагани ҳақидаги хабарлар тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ушбу хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонида чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларни СМС орқали хабардор қилиб бориш амалиёти белгиланган.
Шунингдек, фармонда чиқинди қарздорлиги бўйича огоҳлантирилгандан кейин ҳам тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.
«Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали огоҳлантириш хабарларини юбориш амалиёти йўлга қўйилди.
Айни пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан чиқинди бўйича огоҳлантириш хабари юборилгандан сўнг, қарздорликни бартараф этмаган истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритиш бўйича ҳам техник ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз.
Шу ўринда чиқинди қарздорлиги учун юборилган хабарномалар бўйича истеъмолчилардан келиб чиқаётган шикоятлар юзасидан чиқинди йиғиш ва ташиш хизматларига мурожаат қилишларини сўраймиз. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги тақдим этган маълумотлар асосида хабар юбораётганини маълум қилади», дейилади расмий муносабатда.
Маълумот учун, тегишли президент фармонида қуйидагилар назарда тутилган эди:
- 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
- 2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
- 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россия армияси қишда Украина шаҳарларини эгаллаб олмоқчи
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Грандлар нишонида турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланди?