Фото: Видеодан кадр
Олмалиқ шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ кеча тунда, соат 00:05ларда содир бўлган. Олмалиқ шаҳрининг Амир Темур кўчасида 2005 йилда туғилган О.Ш. Nexia машинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 50 ёшли У.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.
Сўнгги бир неча кунда айнан пиёдалар ўтиш йўлагида авариялар кетма-кет содир бўлмоқда. 2 октябр куни эрта тонгда Бухоро вилояти Қоракўл туманида 2 ўқувчи қиз репетиторга кетаётиб, пиёдалар йўлагида уларни машина уриб юборди. Оқибатда улардан бири ҳалок бўлди, иккинчиси эса жиддий тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Бундан сал олдинроқ эса Тошкент вилоятининг юқори Чирчиқ туманида Cobalt русумли автомобил йўлдан ўтаётган 11 ёшли мактаб ўқувчисини уриб кетган.
18 сентябр куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида содир бўлган авария оқибатида 19 ёшли қиз вафот этган. Бу ҳам пиёдалар ўтиш йўлагида содир бўлган. Ҳали тирик бўлган пиёдани эса ҳайдовчи машинамга ўлик ортмайман, деб шифохонага олиб боришдан бош тортган. Оқибатда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунича қиз жон берган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди