09:10 / 09.10.2024
29

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳри Сергели туманида хатти-ҳаракатлари билан ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотган икки шахс тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган Б. ва унинг таниши, вояга етмаган 2008 йилда туғилган А. холислар иштирокида текширилган. Текширув натижасида бирининг ёнидан 5 дона, иккинчисининг ёнидан 10 дона целлофан пакетчаларга ўралган ўткир ҳидли моддалар топилди.

Суҳбат жараёнида улар худди шундай 5 дона пакетчаларни “буюртма” бўйича жойлаштирганлигини маълум қилган ва манзилни кўрсатиб берган. Шунингдек, улар таниши С.нинг ҳам уйида шундай моддалар борлигини маълум қилган. С.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 10 дона гиёҳвандлик моддалари солинган пакетчалар топилган.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида яна бир гиёҳвандлик моддасини тарқатувчи шахс ушланди. 2005 йилда туғилган А. ўзини шубҳали тутгани сабабли тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан 19 дона қадоқланган полиэтилен пакетларга солиниб, изолента билан ўралган қизғиш-жигарранг, ўткир ҳидли ашёлар топилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Шу ернинг ўзида у кўчанинг хилват жойига жойлаштирган 1 дона худди шундай модда яширилган манзилни кўрсатиб берган.

Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тошкент, Гиёҳвандлик воситалари, Яшириш йўли, Тарқатиш ҳолатлари

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди