11:55 / 09.10.2024
52

Стив Жобснинг ҳаёт мазмуни ҳақидаги доно иқтибослари...

Стив Жобснинг ҳаёт мазмуни ҳақидаги доно иқтибослари...
Таниқли ихтирочи ва компьютер даҳоси 13 йил олдин, 2011 йил 4 октябрь куни вафот этганди. У ўзидан нафақат афсонавий брендни, балки доно иқтибосларни ҳам қолдирди.

Бутун дунёда ҳақиқий инқилобни амалга оширган одам доимо ўз мақсади сари қатъий борди. Стив Жобснинг мотивация, муваффақият ва ҳаёт ҳақидаги иқтибослари ҳанузгача бизнес тренинглари ва шахсий ўсиш курсларида қўлланилади.

Иш ва мотивация ҳақида

“Оч қолинг. Изланишдан тўхтаманг”.

“12 соат эмас, балки ақл билан ишлаш керак”.

“Менинг вазифам одамларга ҳаётни осонлаштириш эмас. Менинг ишим – уларни яхшироқ қилиш”.

“Ўзингизга ёққан нарсани топишингиз керак. Бу иш учун ҳам, муносабатлар учун ҳам бирдай керак”.

“Агар ҳали кўнгилдагидек иш топмаган бўлсангиз, излашда давом этинг. Тўхтаманг. Юрак билан боғлиқ барча ишлар каби уни топганингизда билиб оласиз”.

“Мен ҳаётимда из қолдиришни ва бу овоз бутун коинот бўйлаб тарқалишини истайман!”

Муваффақият ва пул ҳақида

“23 ёшимда бир миллиондан ортиқ, 24 ёшимда 10 миллиондан ортиқ, 25 ёшимда эса 100 миллиондан ортиқ пулим бор эди. Ва буларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, чунки мен ҳеч қачон пул топиш учун ишламаганман."

“Бизнесда буюк ишларни ёлғиз амалга ошириб бўлмайди. Буюкликка фақат жамоа билан эришиш мумкин”.

“Ақлли одамларни ёллаб, кейин уларга нима қилиш кераклигини айтиб ўтиришдан маъно йўқ. Биз нима қилишимиз кераклигини айтишлари учун одамларни ёллаймиз”.

“Бирор марта ҳам қоқилмаган, хатога йўл қўймаган муваффақиятли инсон деган тушунча йўқ. Фақатгина хатоларга йўл қўйган, аммо кейин ўша хатоларга асосланиб, ўз режаларини ўзгартирган муваффақиятли одамлар бор. Мен худди шундайларданман”.

“Мен энг яхши кўрган нарсаларни сотиб олиш мумкин эмас. Маълумки, ҳаётимиздаги энг қимматли ресурс — бу вақт”.

“Қабристондаги энг бой одам бўлиш муҳим эмас... Муҳими, ухлашга ётганингизда ўзингизга чинакам ажойиб нарсани амалга оширдим, деб айтиш”.

Ҳаёт ва ўлим ҳақида:

“Вақтингиз чекланган, уни бошқаларнинг ҳаётини яшаб ўтказманг. Бошқаларнинг фикрлашига асосланган таълимотлар тузоғига тушиб қолманг. Бошқалар қарашлари сизнинг ички овозингизни бостиришига йўл қўйманг”.

“Кўп нарсаларни ажойиб деб аташ имкониятингиз йўқ. Чунки бу — сизнинг ҳаётингиз. Ҳаёт қисқа ва сиз ўласиз. Буни биласизми?”

“Ўлимни ёдда сақлаш — мен билган энг яхши усул, бу сизни йўқотишдан қўрқиш тузоғидан олиб чиқади. Сиз аллақачон яланғочсиз. Юрагингиз овозига эргашмасликка ҳеч қандай сабаб йўқ”.

“Ҳар куни гўё бу сизнинг сўнгги кунингиз каби яшасангиз, қачондир ҳақиқатан ҳам тўғри йўлда эканлигингизни тушунасиз”.

“Кечаги кун яхши бўлмаганини ўйлашдан кўра, эртанги кун ҳақида қайғурган маъқул”.

Стив Жобс, Ҳаёт мазмуни ҳақида, Доно иқтибослар

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Стив Жобснинг ҳаёт мазмуни ҳақидаги доно иқтибослари...