Миллий тиббиёт марказида китоб ярмаркаси ташкил этилди

Миллий тиббиёт марказида китоб ярмаркаси ташкил этилди
Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди.
Миллий тиббиёт марказида китоб ярмаркаси ташкил этилди
Миллий тиббиёт маркази ходимларининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида марказда китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Миллий тиббиёт марказида китоб ярмаркаси ташкил этилди
Унда мамлакатимиздаги етакчи нашриётларнинг 500 дан ортиқ номдаги илмий ва бадиий нашрлари тақдим этилди.
Миллий тиббиёт марказида китоб ярмаркаси ташкил этилди
Ярмарка доирасида тақдим этилган бир қатор адабиётлар, жумладан буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳаётлари ва босиб ўтган йўллари ҳақида, таниқли адибларимиз Абдулла Қодирий, Ўткир Хошимов, Тоҳир Малик, Худойберди Тўхтабоевнинг бир қатор асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Миллий тиббиёт марказида китоб ярмаркаси ташкил этилди
Ярмаркада ходимлар ўзлари ва фарзандлари учун ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китоблардан харид қилдилар.

Мазкур ярмарка давом этмоқда.

Миллий тиббиёт маркази
Матбуот хизмати.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар