21:07 / 09.10.2024
110

Тошкентда пора олаётган прокуратура терговчиси қочиб кетди

Тошкентда пора олаётган прокуратура терговчиси қочиб кетди
Ўзбекистон прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқаро И.Х.нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказди.

Фуқаро ўз аризасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. томонидан “Б.Ҳ.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун пул маблағлари талаб қилганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ариза асосида жорий йилнинг 7 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган (40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган)”, – дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Ш.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а“ банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, айбланувчига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Тошкент, Пора олаётган, Прокуратура терговчиси, Қочиб кетди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда пора олаётган прокуратура терговчиси қочиб кетди