10 402
Шавкат Мирзиёевга банкдаги пулини ололмай мурожаат қилган фуқаронинг муаммоси ҳал этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси иш бошлагани ҳақида хабар қилган эдик.
Унга кўра, (0 800) 210-0000 ёки 1000 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш (қўнғироқ республика бўйича бепул, фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нарҳи бўйича ҳақ олинади), хат юбориш (pm.gov.uz веб-сайтида келтирилган шаклни тўлдириш орқали) ёки “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаат қилиш мумкин эди.
Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёев номига очилган саҳифа орқали хабар қилишларича, Навоий вилояти, Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкига жойлаштирган омонатини ўз вақтида ололмаётганини айтиб, 26 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ўрнатилган 1000 қисқа рақамига қўнғироқ қилган, дейилади "Qalampir.uz" сайти хабарида.
Фуқаронинг арзномаси ҳукумат томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, унинг муаммоси ижобий ечим топган.
“Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Х.Й.М. томонидан 2016 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига 1000 телефон рақами орқали “Қишлоқ қурилиш банки”га қўйган омонатини ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинди. Натижада 28 сентябрь куни фуқаро томонидан ўз омонатини керакли қисми олинди ва қолгани жозибадор юқори фоизли омонат турига қайта расмийлаштирилди”, дейилади Шавкат Мирзиёев номига очилган ижтимоий тармоқдаги саҳифада.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи-Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 24 сентябрь куни ташкил этилган эди. 26 сентябр оқшомига қадар 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди