Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.
Ҳужжат билан Акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Акциялари бирламчи оммавий таклиф қилиш орқали сотилиши белгиланган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган жамиятларда эгалик қилиш режаси жорий этилиши шарт. Бошқа АЖлар эгалик қилиш режасини ўз ихтиёрига кўра жорий этиши мумкин. Бунда улар Низом талабларига риоя этишлари керак.
Эгалик қилиш режасини жорий этиш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ваколатига киради.
Эгалик қилиш режаси доирасида ходимларни жамият акцияларини сотиб олишга ёки акцияларга доир опционни сотиб олишга мажбур қилиш тақиқланади. Шунингдек, ходимларга акцияларни сотиш учун уларнинг иш ҳақи, мукофотлар, иш ҳақига қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловларидан ушлаб қолиш тақиқланади.
Эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжат акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжатда жамият томонидан ходимларга акцияларни сотиш ёки акцияларга доир опционни сотиш (бериш) шартлари ва тартиби ҳамда эгалик қилиш режаси билан боғлиқ бошқа муҳим шартлар кўрсатилади.
Жамият эгалик қилиш режаси жорий этилганлиги ҳақидаги ахборотни у жорий этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ўз веб-сайти ва Корпоратив ахборотнинг ягона порталида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт.
Жамият эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжат тасдиқланган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай ушбу ҳужжат билан барча ходимларни таништириши лозим.
Акциядорлик жамиятлари, Ходимлар, Акциялар, Эгалик қилиш “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»