10:49 / 14.10.2024
53

Бухорода эркак ҳамманинг кўз ўнгида икки кишини пичоқлади

Бухорода эркак ҳамманинг кўз ўнгида икки кишини пичоқлади
Фото: Видеодан кадр
Когон шаҳрида эркак 61 ёшли аёл ва 29 ёшли йигитни кўчада, ҳамманинг кўз ўнгида пичоқлади. Бунга улар ўртасида илгаридан мавжуд бўлган келишмовчилик сабаб бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳолат кеча, 13 октябр куни соат тахминан 13:10 да содир бўлган. 1971 йилда туғилган А.Г. ўзаро келишмовчилик оқибатида танишлари – 1963 йилда туғилган Н.А. ҳамда 1995 йилда туғилган У.Д.ни қасддан ўлдириш мақсадида таналарининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан урган.

Бунинг оқибатида У.Д. оғир тан жароҳатлари олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган. Аёлга эса ҳозирда шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрстилмоқда.

Ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2 - қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибида ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода эркак ҳамманинг кўз ўнгида икки кишини пичоқлади