Самарқандда Damas йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди

Самарқандда Damas йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 1069-кмда ЙТҲ содир бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабарига кўра, Damas автомашинаси ҳаракат давомида рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа келиб урилган ва ағдарилган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар