15:57 / 17.10.2024
26

Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлига игна санчгани ўз тасдиғини топмади

Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлига игна санчгани ўз тасдиғини топмади
Фото: “Сирдарё.уз”
Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисини қўлига игна санчиш билан жазолангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, 14 октябрь куни фуқаро Э.Ғ. ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабнинг А.Г. исмли аёл ўқитувчиси мактабнинг 1-синфида таҳсил олаётган, 2017 йилда туғилган қизи Ғ.О.нинг қўлига игна тиққани ва ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ HPБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Суриштирув давомида мутахассислар томонидан ушбу мактабнинг 1-“E” синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказганида суҳбатда иштирок этган 28 нафар ўқувчи ўқитувчиси ҳеч қанақа қўполлик қилмаганини, Ғ.О.ни уришмаганини, унга игна тиқмаганини билдирган.

Суриштирув давомида юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Ота-оналар томонидан эса ўқитувчи ижобий тавсифланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Вояга етмаган Ғ.О.нинг тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлига игна санчгани ўз тасдиғини топмади