17:38 / 17.10.2024
43

Олимлар пиёда юрганда қандай қилиб кўпроқ калория йўқотиш усулини топди

Олимлар пиёда юрганда қандай қилиб кўпроқ калория йўқотиш усулини топди
Фото: Getty Images
Қисқа танаффуслар билан пиёда юриш тўхтамасдан юришга нисбатан кўпроқ энергия талаб қилади. Милан университети олимлари шундай хулосага келди, деб ёзмоқда The Guardian.

Италиялик тадқиқотчилар кўпроқ калория сарфлашнинг янги усулини таклиф қилди. Унда бошидан охиригача узлуксиз юриш ўрнига тез-тез танаффус қилиш тавсия этилади. Тадқиқот доирасида кўнгиллилар тренажёрда зинадан чиқиш ва югуриш йўлакчасида юришга ўхшаш машқларни бажарди. Синовлар 10 сониядан 4 дақиқагача давом этган қисқа фаоллик даврларини ўз ичига олди. Ҳар бир тажриба пайтида олимлар истеъмол қилинган кислород миқдорини қайд этиб, юришнинг турли усуллари учун метаболик эҳтиёжларни ҳисоблади.

Синовлар натижасида қисқа, бироқ фаол сайр учун 20-60 фоиз кўпроқ кислород талаб этилиши аниқланди. Бунга сабаб шуки, ҳаракатнинг бошланғич босқичларида организм мушакларни қиздириш учун кўп қувват сарфлайди. Ҳар сафар танаффусдан сўнг яна тезликни ошириш лозим бўлганда, кўпроқ калория сарфланади.

Тажриба натижалари нафақат соғлом кишилар учун, балки ҳаракатланиши чекланган беморларнинг реабилитация дастурларини ишлаб чиқишда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Масалан, бу семизликдан азият чекаётган одамлар ёки инсултдан сўнг тикланаётганлар учун муҳим бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бир соат юриш давомида камида 200 ккал (дақиқасига 3-5 ккал) сарфлаш мумкин. Бу ўртача кўрсаткич, чунки аниқ қийматлар шахсий бўлиб, бўй ва вазнга, шунингдек юриш тезлигига боғлиқ.

Бундан ташқари, юриш тўлақонли кардио машқ ҳисобланади. У асосий мушак гуруҳларини ҳам ишга туширади: орқа, қорин ва сон мушакларини фаоллаштиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар пиёда юрганда қандай қилиб кўпроқ калория йўқотиш усулини топди