19:39 / 17.10.2024
25

Тадқиқот: Болаликда видеоўйин ўйнаганлар улғайганда кўпроқ даромад топади

Тадқиқот: Болаликда видеоўйин ўйнаганлар улғайганда кўпроқ даромад топади
Болаликда ўйналган видеоўйинлар келажакдаги даромадга таъсир кўрсатади — АҚШ олимлари минг кишининг карера йўлини кузатиб, шундай боғлиқликни аниқлади.

Тадқиқот натижаларига кўра, болалигида видеоўйинлар ўйнаганлар 71 фоиз кўпроқ юқори лавозимга кўтарилган. Бундан ташқари, бу тоифадаги одамлар ўсмирлик даврида ўйинларга қизиқмаган тенгдошларига нисбатан йилига ўртача 5451 доллар кўпроқ даромад олган.

Таҳлилчилар ўйинларни агрессив хулқ-атвор ва жамиятдан узилиш билан боғлайдиган эски қарашларни эслаб, бу нуқтаи назар энди эскирганини таъкидламоқда.

Сўров иштирокчиларининг ўзлари ўйинлар уларга стратегик фикрлаш ва жамоада муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам берганини тан олади.

Бугунги кунда америкалик ота-оналарнинг 95 фоизи болаларига ўйин ўйнашга рухсат берган, 65 фоизи эса ўзлари ҳам болалигида ўйнаганини айтишган. Фарзандларига видеоўйин ўйнашга рухсат берганларнинг аксарияти, бу уларнинг муаммони ҳал қилиш кўникмаларини яхшилашга ёрдам беришига ишонади.

Болалари видеоўйинлар ўйнайдиган ота-оналар орасида ўтказилган сўровга кўра, уларнинг фарзандлари академик ва ижтимоий соҳаларда муваффақиятга эришмоқда: деярли ярми болалари мактабда энг юқори А баҳо олишини, яна 38 фоизи ўртача B олишини таъкидлаган. Атиги 14 фоизи эса фарзандлари ўқишда қийналаётганини билдирган.

Аммо муайян бир чегарадан ўтгач, видеоўйинларнинг ақлий ривожланишга бўлган ижобий таъсири салбий оқибатларга айланади, деб таъкидлади олимлар. Улар ушбу чегарани аниқлаш учун янги тадқиқот устида ишлаётганини маълум қилди.

Тадқиқот, Болаликда, Видеоўйин ўйнаганлар, Кўпроқ даромад

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадқиқот: Болаликда видеоўйин ўйнаганлар улғайганда кўпроқ даромад топади