18:15 / 18.10.2024
34

Маошидан боласига алимент бермаган эркак 55 миллион сўм алимент қарзини тўлади

Маошидан боласига алимент бермаган эркак 55 миллион сўм алимент қарзини тўлади
Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувидаги алимент ижро ҳужжати бўйича қарздор ота 55 млн. сўм қарзини бирданига тўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Р.А.дан ундирувчи О.А. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.

Қарздор аввалига ойлик маошидан алимент тўлаган, бироқ 2023 йилнинг март ойидан иш жойи ўзгарган ва шу вақтдан бошлаб 19 ой давомида боласига алимент тўламасдан келган.

Бўлим давлат ижрочисининг қарздор билан олиб борган тушунтириш ишлари натижасида ота маошидан тўламаган жами 55 млн. сўм миқдоридаги алимент қарзини бирданига тўлашини билдирди. Пуллар ундирилиб, ундирувчи О.А.га топширилди.

Ҳозирда алимент ундируви қарздорнинг иш ҳақи тўловларига қаратилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маошидан боласига алимент бермаган эркак 55 миллион сўм алимент қарзини тўлади