21:41 / 18.10.2024
5

Тошкентда “духовка” ва кир ювиш машинасига яширилган гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Тошкентда “духовка” ва кир ювиш машинасига яширилган гиёҳвандлик воситалари аниқланди
Фото: Скриншот
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда катта миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ томонидан ўтказилган дастлабки тадбирда ўзини шубҳали тутган 2006 йилда туғилган шахс текширилгандан ёнидан кучли таъсир қилувчи дори воситлари топилган. Унинг Миробод туманидаги вақтинча яшаш манзилидан эса ичига 2 кг 50 гр синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган “Духовка” маиший техникаси ашёвий далил сифатида олинган.

Хонадондан яна икки турдаги 139 гр синтетик гиёҳвандлик воситалари, “закладка” усулида тарқатиш учун қадоқлашда фойдаланиладиган электрон тарози, 1 000 дона “зип пакет”, изоляцион лентаси, жиноий ҳаракатларни содир этишда фойдаланилган ноутбук ва 2 дона телефон аппарати ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: Скриншот
Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1998 йилда туғилган шахс яшаш ёнидан гиёҳвандлик воситалари топилган Унинг яшаш манзилида ичига 2 кг 190 гр синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган идиш ювиш маиший техникасини сақлаб келаётганлиги шунингдек 600 дона “зип-пакет”, электрон тарози, изолента ва махсус мосламалар борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний муомаладан чакана нархи 5 миллиард 200 миллион сўмлик жами 4 кг 490 гр синтетик гиёҳвандлик воситаси олиниб, ҳозирда тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда “духовка” ва кир ювиш машинасига яширилган гиёҳвандлик воситалари аниқланди