15:08 / 03.10.2016
7 665

Тошкентда муқаддам ёпилган бир қанча кўчалар очилмоқда

Тошкентда муқаддам ёпилган бир қанча кўчалар очилмоқда

Пойтахтда муқаддам ёпилган бир қанча кўча қисмлари очилиши бўйича ишлар бошланди.
Тошкентда шанба куни Мустақиллик кўчасининг муқаддам ёпилган бир қанча участкаларини очишга тайёрлаш ишлари бошланди.


Мустақиллик шоҳ кўчасининг Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишган қисми.

Қурилиш техникалари ва ишчилар Мустақиллик ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич (Ҳамид Олимжон майдони) қаршисидаги қиялик йўлини тозаламоқда. Ўзбекистон пойтахти ҳокимияти вакиллари мазкур участка айнан қайси муддатда очилишини маълум қилгани йўқ, бироқ ишларни жадаллик билан олиб боришга ваъда бермоқда. Мазкур йўлнинг очилиши шоҳ кўчада Шаҳрисабз кўчасидан Олой бозорига томонга ҳаракатланувчи автотранспортлар оқимининг сезиларли даражада камайишига хизмат қилиши лозим.


Мустақиллик шоҳ кўчасининг Сайрам кўчаси 7-тор кўчаси билан кесишган қисми.

Яқин кунларда ўтган йилнинг июль ойида ёпилган Сайрам кўчасининг 7-тор кўчаси билан кесишган қисми (Давлат статистика қўмитаси биноси яқини)нинг ҳам очилиши кутилмоқда. Бу эса шу атрофда яшовчи фуқароларнинг ишга ва уйга қатнашидаги масофани бир неча километрга қисқартиришга имкон туғдиради.


Мустақиллик шоҳ кўчасининг Сайрам кўчаси 7-тор кўчаси билан кесишган қисми.

Бир вақтнинг ўзида Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишмасидаги чорраҳанинг очилиши бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилди. Ўтган йилнинг августида бу ерга қарама-қарши томонга ҳаракатланишни бутунлай чеклайдиган тўсиқлар ўрнатилган эди.

Қурилиш ишларида иштирок этаётган турли хизматлар ишчилари турли йилларда ёпилган бошқа кўчаларнинг ҳам очилишини истисно этмади.

Манба: "gazeta.uz"

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда муқаддам ёпилган бир қанча кўчалар очилмоқда