Ўзбекистонга ўтган 8 ойда қарийб 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Агентлигининг 2024 йил январь—сентябрь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони ўртача 365 тани ташкил этган. Кўринадики, ҳар бир оилага 3,5 тадан телефон тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилларда қуйидагича бўлган:
2010 йилда — 145 та;
2015 йилда — 234 та;
2020 йилда— 287 та.
Ўзбекистонга жорий йилнинг сўнгги 8 ойида қиймати 236 миллион 200 минг долларга тенг бўлган қарийб 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 318 минг 579 тага ошган.
Энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 2,1 млн дона;
Вьетнам – 405,5 минг дона;
Ҳиндистон – 70,3 минг дона;
Гонконг – 27,1 минг дона;
БАА – 3,4 минг дона. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”