Ҳозирги замонда биз кўриб турган ва қийматга эга бўлган ҳар-бир нарсанинг асоси ёзиш кашфиётига бориб тақалади. Инсоният эришган ҳар қандай катта ютуқнинг асоси эса мутолаададир.
Фото: Тҳе Гирл
Жъсон&Partners Consulting аналитика компанияси маълумотларига кўра, дунёдаги мегаполислар аҳолисининг деярли 77 фоизи электрон китобларни ўқийди. Бу статистика инсонлар адабиёт оламидан баҳраманд бўлиш учун жуда кам вақтини китоб ўқишга ва янги билимларни эгаллашга сарфлашидан дарак беради. Бугунги кунда замонавий инсонлар кўпроқ бўш вақтини фильмлар, сериаллар, интервьюларни томоша қилишга ёки ижтимоий тармоқларда қисқа видеоларни кўришга сарфлайди. Аммо айнан ўқиш янги ва фойдали билимларни эгаллашнинг энг яхши ва асосий воситаси ҳисобланади.
Мутолаанинг фойдали томонлари
Китобхон бир вақтда бир нечта инсонлар ва қаҳрамонларнинг ҳаётини яшаб ўтади
Фото: Тҳе Гирл
Ҳар бир муаллиф қаҳрамонларни яратишда уларга бизда йўқ ҳаётий тажрибасини киритади. Китоб ўқиш жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар билан бирга бўлади: мутолаада сиз инглиз маликасининг тақдирига гувоҳи бўлишингиз, жодугарга айланишингиз, миллионернинг ҳаётини яшаб ўтишингиз ёки саёҳатчи саргузаштлари билан яқиндан танишишингиз мумкин.
Агар бирор кишига китоб ҳадя қилсангиз, унга шунчаки қоғоз ва сиёҳ эмас, балки янги бир ҳаётни тақдим этган бўласиз, дейди америкалик журналист ва ёзувчи Кристофер Морли.
Китоб ўқиш эмпатияни ривожлантиради
Фото: Тҳе Гирл
Инсонлар уларни яхши тушунадиган, қалбдан ҳис қиладиган суҳбатдош билан кўпроқ сўзлашишни истайди, чунки сизни тушунадиган одамлар билан мулоқот қилиш доимо ёқимлидир.
Кўп мутолаа қиладиган шахслар эса қаҳрамонларнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Ўқувчи сюжетга шўнғиб кетар экан, у қаҳрамонларга ҳамдард бўла бошлайди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, бадиий асар ўқиган одам ҳаётда ҳам бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши тушунар экан. Демак, мутолаа севишга, дўстлар орттиришга ва бошқа ижтимоий алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради.
Мутолаа фикрлаш қобилиятини яхшилайди ва сизни қизиқарли суҳбатдошга айлантиради
Фото: Тҳе Гирл
Ўқиш пайтида идрокни ривожлантириш ҳамда хорижий тилларни ўрганиш учун масъул бўлган миянинг чап қисми фаоллашади. Ҳар бир ўқиган янги китобингиз билан сиз янада кўпроқ саводхонликка эришасиз, беихтиёр бир қанча қизиқарли ибораларни, фикрларни, диалог парчаларини эслаб қоласиз ва қизиқарли суҳбатдошга айланасиз.
Мутолаа тезроқ фикрлашга ўргатади
Фото: Тҳе Гирл
Бош мияга қанчалик кўп босим тушса, у шунчалик яхши ривожланади. Китоб ўқиш миянинг фаолиятини оширади, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва янги маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, мутолаа диққатни жамлашни талаб қилади. Бу эса кундалик ҳаётда диққатни бир жойда тўплаш қобилиятини ривожлантиради.
Китоб ўқишда янги маълумотларни эслаб қолиш ва уларни қайта эслаш қобилияти ривожланади. Бу хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради, мияда янги нейронлар ишлаб чиқиши ва бир-бирига боғланишини таъминлайди.
Заковатли инсон эса қийин вазиятлардан чиқишнинг янги ва инновацион усулларини ўйлаб топа олади, бошқаларга ўхшамаган тарзда фикрлай олади ва доим ўз нуқтаи назарига эга бўлади. Бунинг устига, билимли инсонларни бошқариш ҳам мураккаб бўлади. Улар ёмон оқимларга кириб кетмайди, маълумотларни филтрлай олади ҳамда оқ ва қорани ажратишда янглишмайди.
Дарвоқе, 2024 йилда 94 ёшга тўладиган, 139 миллиард доллар бойликка эга инвестор Уоррен Баффет ҳар куни китоб ўқийди. Илон Маск, Марк Цукерберг, Билл Гейтс, Тони Роббинс ҳам кўп мутолаа қилишади.
Мутолаа стресс даражасини пасайтиради
Фото: Тҳе Гирл
Китоб ўқиш инсонни бошқа воқеа-ҳодисалар билан чалғитади ва тинчлантиради. 2009 йилда инглиз олимлари Сассекс университетида тадқиқот ўтказдилар, унинг натижаларига кўра, ўқиш жараёни стрессни 68 фоизгача камайтиришга ёрдам бериши аниқланган.
Китоб ўқиш умрни узайтиради
Фото: Тҳе Гирл
Мунтазам китоб ўқувчиларнинг ҳаёт давомийлиги узоқроқ бўлиши мумкин. Бу эса соғлом ва фаол ҳаёт кечиришга ёрдам беради. АҚШнинг Ейл университети тадқиқотчилари 50 ёшдан ошган одамларни 12 йил давомида кузатдилар. Тадқиқотда жами 3600 киши иштирок этди. Унга кўра, олимлар ҳар куни китоб ўқийдиган китобсеварлар узоқ умр кўриши аниқланди. Кунига 30 дақиқа бадиий адабиёт ўқиганларда кейинги 12 ой ичида ўлим хавфи 17 фоизга камайган.
Тадқиқот раҳбари Авни Бавиши шундай дейди: “Бадиий адабиётлар газета ва журналлардан яққол устунликка эга. Бизнинг фикримизча, бу бош миядаги фикрлаш жараёнларининг фаоллашиши билан боғлиқ. Бадиий адабиётда кўпроқ қаҳрамонлар, яширин маънолар, сюжетдаги ўзгаришлар ва узвий боғлиқликлар мавжудлиги уларни газеталардан устун қилади”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”