date
views 189

Кам таъминланган оилаларга газ ва электр энергияси учун пул берилади

Кам таъминланган оилаларга газ ва электр энергияси учун пул берилади
Кам таъминланган оилаларга бериладиган бир мартали компенсация учун давлат 370 миллиард сўм йўналтиради. Бу маблағлар иситиш мавсумида газ ва электр энергиясига харажатларни қисман қоплашга ёрдам беради. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Айтилишича, бир мартали компенсациялар 1,4 млн муҳтож оилани қамраб олади. Октябрь охиригача “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Маҳалла уюшмаси ва ҳокимликлар эҳтиёжмандлар рўйхатини шакллантиради.

Компенсация:
  • асосий рўйхат бўйича — унга “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган оилалар киради (1,2 млн оила);
  • қўшимча рўйхат бўйича — унга бошқа эҳтиёжмандлар киради (180 минг оила).

Компенсация йилда бир марта тўланади, миқдори – 270 минг сўм, 27 ноябрдан кейин ўтказилади. Агар оила “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган бўлса, компенсация автоматик равишда ўша картага тушади

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Агентликнинг алоҳида эслатишича, бир мартали компенсация — давлатдан ягона ёрдам эмас. Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилалар яна электр энергияси ва газ истеъмоли ижтимоий меъёрдан ошганлиги учун ҳам компенсация олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кам таъминланган оилаларга газ ва электр энергияси учун пул берилади