date
views 83

Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди

Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди
Фото: Видеодан кадр
Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникаси шифокорларидан бири фуқарога ногиронлик нафақасини умрбодга қилиб беришни ваъда қилиб, 700 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Ижтимоий инспекция ходимлари шифокорнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида Бухоро шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда тезкор тадбир уюштирилди.

16 октябр куни шифокор иш жойида 2,5 млн сўм миқдорида пора олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди