Фото: Financial Times
АҚШ Ғазначилик департаменти Россия ҳарбий машинасини зарур бўлган илғор технологиялар ва ускуналар билан таъминлаган 275 нафар шахс ва ташкилотга санкциялар киритди. Улар қаторида Ўзбекистондаги Uzstanex ва The Elite Investment Group компаниялари ҳам бор.
Ўзбекистонда 2018 йилда рўйхатдан ўтган Uzstanex механик дастгоҳлар савдоси билан шуғулланади. Унинг устав фонди 65 млн сўм бўлиб, ягона таъсисчиси Василий Абрамовдир. Корхона Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган.
АҚШ Ғазначилик департаменти мазкур дастгоҳлар Россияга етказиб берилганини маълум қилди. Тегишли фаолият билан Қозоғистондаги Казстанех компанияси ҳам шуғуллангани таъкидланган. Товарлар Хитойда жойлашган Shanghai Winsun Imp ва Exp Cо Ltd (Shanghai Winsun) орқали Россияга етказилган. Шу сабабли санаб ўтилган компанияларга санкциялар қўлланилган.
Тhe Elite Investment Group 2024 йил январь ойида улгуржи ва номутахассис савдо учун ташкил этилган. Компания Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган. Таъсисчи ва директор Нодира Казакбаева бўлиб, устав фонди 3 миллион сўмни ташкил этади.
“Компания 2024 йил март ойи ўрталаридан майгача Guslu Global компаниясини ташувчи агенти сифатида фойдаланган ҳолда, Россиядаги компанияларга, шу жумладан АҚШда рўйхатдан ўтган ва Россияда жойлашган “ГЦ Групп” компаниясига тахминан 190 000 доллар қийматидаги юқори устувор товарларни, жумладан электр трансформаторларини етказиб берди”, дейилади Ғазначилик департаменти хабарида.
Санкциялар Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Туркия, Хитой, БАА, Швейцария ва Ҳиндистон компанияларига ҳам жорий этилган. 20 дан ортиқ турк компанияси ва 4 нафар жисмоний шахс “Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда иштирок этгани учун” АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган.
Туркия компаниялари 2023-2024 йилларда Россияга микроэлектроника компонентлари, ярим ўтказгичлар, турли хил электр ускуналари етказиб бериш билан шуғулланган. Компанияларнинг ўзи асосан электрон технологиялар, машинасозлик, логистика, шу жумладан авиация саноати соҳасида фаолият юритади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Хитойда дунёдаги биринчи учар автомобиллар заводи қурилади
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Зеленский: “АҚШ сиёсати ўзгарса, Украина учун жуда қийин бўлади”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”