Фото: Президент матбуот хизмати.
Бугун Навоий шаҳрида бунёдкорлик жадал. Фаровон - янги ташкил топган маҳаллалардан бири. Бу ердаги 50 дан ортиқ кўп қаватли уйда 15 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудда кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, театр ва меҳмонхоналар, боғча ва мактаблар барпо этилган.
Давлатимиз раҳбари шу ердаги 22-умумтаълим мактабида бўлди. Мамлакатимизда мактаб таълими умуммиллий ҳаракатга айланмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам таълим соҳаси энг биринчи вазифа сифатида белгиланган.
1 минг 800 нафарга яқин ўқувчи таълим-тарбия олаётган бу муассаса ўтган йили қурилиб, фойдаланишга топширилган. Барча синфхоналар, лаборатория, компьютер ва хорижий тил хоналари, спорт зали, футбол майдони, ошхонада замонавий шароитлар яратилган. Кутубхона 3 мингдан ортиқ китоблар билан таъминланиб, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона тизимига ҳам уланган.
Давлатимиз раҳбари томонидан таълим сифатини Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга яқинлаштириш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда муассасага 104 нафар ўқитувчи билими ва педагогик маҳорати бўйича саралаб ишга қабул қилинган. Дарслар ҳам илғор мактаблар дастури асосида олиб борилмоқда.
Ёшларга камида иккита чет тили ва битта замонавий ҳунар ўргатиш жараёни бу ерда ҳам изчил амалга оширилмоқда. Бунинг учун мактабда амалий санъат, меҳмонхона хизмати, рассомчилик, сураткашлик, IT йўналиши, робототехника каби касб-ҳунарлар бўйича ўндан ортиқ тўгараклар ташкил этилган.
Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда “Ватан таянчи” ҳарбий ватанпарварлик гуруҳи ташкил этилган. Унда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк саркардалар жасорати ҳақида мулоқотлар бўлади. Ватанпарварлик тадбирлари, спорт мусобақалари тез-тез ўтказилади.
- Илмли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаш яхши. Қалбингизда ватанпарварлик кучли бўлса, шижоатингиз янада баланд бўлади, - деди Президент.
Мактабда “Иқтидор” клуби ҳам ташкил этилган. Унда ижодкор ўқувчилар мусиқа, театр ва санъат йўналишида турли машғулотларда иштирок этади.
Президентимиз мактаб фаолияти билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
- Менинг энг катта ташвишим, мақсадим - ёшлар тарбияси. Биз олган марралар учун билимли авлод керак. Бунинг учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Сизлар эса вақтнинг қадрига етиб, бор имкониятни ишга солиб, ўқишингиз керак. Олган билимингиз, ўрганган касб-ҳунарингиз келажакда сизларга қанот бўлади, - деди Президент болаларга.
Таълим даргоҳида “хавфсиз мактаб” тизими ишлайди. Бунинг учун муассасага кириш-чиқишда “Face ID” дастури қўйилган. Шунингдек, қуёш панеллари ўрнатилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади