Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл тумани “Қорақалпоқ” маҳалласида жойлашган 38-умумтаълим мактаб директори мактаб ўқувчиларини калтаклаётгани акс этган видео лавҳа тарқалди. Унда мактаб директори икки нафар ўқувчини дарсни бузаётганликда айблаб, бош қисмидан урганлигини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Андижон вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси расмий маълумот берди. Унга кўра, ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида бошқарма масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Шу ўринда Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зўравонликнинг ҳар қандай турини кескин қоралаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида педагогик этика қоидаларига риоя этиш зарур эканлигини маълум қилади”, дейилади бошқарма муносабатида.
Ҳолатга Болалар омбудсмани ҳам муносабат билдирди. Унда келтирилишича, мактабнинг 8-синф ўқувчиси Қ.М. синф хонасида пиротехника воситасидан фойдаланган. Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Қ.М.ни ва синфдаги бошқа бир нечта болаларни калтаклаган. Қўшимча қилинишича, Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш якунларига бўйича батафсил маълумот берилиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
CNN: Эрон Исроил ҳужумларига “аниқ ва оғриқли” жавоб қайтаради
Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
«Lacetti» нархига унинг қора рангли эканлиги энг кўп таъсир этиши аниқланди
Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади
Венгрия ҳукумати Украинага ноқонуний қурол етказиб беришнинг олдини олганини маълум қилди
Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
“Насаф” ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Суперлигаси чемпионига айланди (видео)