Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Сина қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тадбир иштирокчилари тоғлар қўйнидаги Сина, Ушор, Сунбула каби қишлоқлар аҳолисининг ҳаёти билан танишди.
"Сирли балиқ кўли, мафтункор “Сунбулаи зор” табиат мўъжизаси, Қиз қўрғон археологик ёдгорлиги, Хўжаи Ҳисор зиёратгоҳи каби сайёҳлик масканлари, оилавий меҳмон уйлари, ҳудуднинг миллий ҳунармандчилиги ҳақида маълумотларга эга бўлди", — дейилади хабарда.
Хорижий ва маҳаллий сайёҳларга нон, патир ва сомсанинг 20 дан зиёд тури ҳамда тандир кабоб, гўжали ош ва бошқа таомларни тайёрлаш сирлари намойиш этилди. Шунингдек, миллий ўйинлар, спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.
Маълумот учун, бундай мақомга эга бўлган ҳудудда равон йўллар барпо этилиб, ободонлаштирилади. Электр энергияси, газ, сув таъминоти, оқава сув тизими яхшиланади. Мобиль алоқа ва интернет тармоғи сифатини ошириш учун базавий станциялар ўрнатилади. Қишлоқ одамлари учун янги иш ўринлари ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди