Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолатга кўра, Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшаб келаётган 34 ёшли М.Ж. 9 ёшли қизи А.Б.га нисбатан ўта ваҳшиёна муносабатда бўлган. Қизининг юз, қўли ва баданларига қизиган ошхона капкирини босган.
Шофиркон туманидаги Мирзоқул маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ҳулкар Қодированинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, М.Ж. асли Ғиждувон туманида туғилган, 2023 йилга қадар Шофиркон туманининг Зарчабек маҳалласида турмуш ўртоғи А.Т. ҳамда 4 нафар вояга етмаган фарзандлари билан яшаб келган.
«Бизнинг Мирзоқул маҳалламизга кўчиб келиб, янги тикланган кўп қаватли уйларда яшаб келишаётганига ҳали унча кўп вақт бўлмаган. Шунга қарамасдан, М.Ж. ва унинг оиласи билан яқиндан танишгандик. Тинч, хотиржам оила эди. Турмуш ўртоғи Тошкент шаҳрида якка тартибда фаолият кўрсатиб келган. Ўзи эса яхшигина тадбиркор. Апплекация билан шуғулланади. Аёлнинг қўлида ўн нафарга яқин хотин-қизлар ҳам фаолият кўрсатишади. Бир неча маротаба шахсан ўзини турли тадбиркорлик танловларида иштирокини ҳам таъминлаганмиз. Икки нафар эгиз: қиз ва ўғил фарзанди ва яна икки нафар ўғли бор. А. Тўнғич қиз. У қиз ҳам ақлли, одобли эди. Оилавий низолари ҳақида эшитмаганмиз», - дейди Ҳулкар Қодирова.
Маҳалла хотин-қизлар фаолининг сўзига кўра, вояга етмаган тўнғич қизини қандайдир низо адабга чақириб қўймоқчи бўлган.
Танбеҳ бериш ўрнида, ўз қизи билан жуда қўпол ва ваҳшиёна муносабатда бўлган аёл қизиган ошхона капкири билан унинг қўл, юз ва баданларига тан жароҳати етказган. Ўзини бошқаролмай қолган.
«Ҳар қандай вазиятдаям она ўзини босиқ ва вазмин сақлай олиши керак эди. У ҳайвонга эмас, одам боласига, астағфурулло, яна ўз фарзандига нисбатан шундай шафқатсиз муносабатда бўлган. Биргина бармоғингиз ёки қўлингиз қизиган темирда куйса, қанчалар дард чекасиз, энди бу қизнинг аҳволини тасаввур қилинг. Аёлнинг тадбиркорлигу ишбилармонлиги ўз йўлида. Қатъий қонуний чора кўрилишини талаб қилардик», - дейди маҳалладоши Р.Ч.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг билдиришича, ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126 (1) моддаси 3 -қисми (Оилавий (маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аёлнинг жуда қаттиқ стрессдаги руҳий ҳолати инобатга олиниб, вилоят ИИБ томонидан терговга қадар М.Ж. «Ойдин нур» оилаларни ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган яна уч нафар фарзанди борлиги инобатга олиниб, ушбу марказда М.Ж. билан профилактик ва психологик тадбирлар олиб бориш мақсади кўзланган. Бироқ...
«Маълумки, марказимиз оғир ижтимоий аҳволда қолган, ҳимояга муҳтож, оилавий, маиший тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин - қизлар, одам савдоси қурбони, жабр кўрган меҳнат муҳожирлари, илгари судланган, якка- ёлғиз аёллар, вояга етмаган етим ўғил-қизларга бепул хизмат кўрсатади. Вақтинчалик яшаш жойи – бошпана билан таъминлайди.М.Ж. ҳам шу мақсадда марказимизга келтирилди. Афсуски, аёл орадан кўп ўтмай, бошпанани бошига кўтарди. 7 ойлик фарзандини ҳам бешикдалиги пайтида бешикни уриб, бақир-чақир қилди. Аёл носоғлом руҳий ҳолатда. Зудлик билан Бухоро руҳий асаб шифохонасига мурожаат қилишга мажбур бўлдик. М.Ж. ўша вақтнинг ўзида шифохонага олиб кетилди. Оғриқлиси, М.Ж. қизи А.унинг эгизи бўлган ўғли А.ни ҳам бундан илгари жароҳатлаган кўринади. Ўғлининг қўлида эски жароҳат излари бор.Бола кучли стресс ва қўрқув ҳолатидалиги боис, кечқурунлар тагини ҳўллаб қўяр экан. Жароҳат олган қиз айни пайтда шифохонада даволанмоқда. Уч нафар фарзанди эса бизнинг бошпанада хавфсиз ва хотиржам», — дейди марказ директори Шаҳноза Ихтиёрова.
Шу ўринда юқорида ушбу оила тўғрисида «М.Ж. нинг оиласи билан яқиндан танишгандик» деган Мирзоқул маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ҳулкар Қодированинг сўзларига қайтамиз. Йўқ, аслида, маҳалла ушбу оиланинг ички муҳитига кириб бормаган кўринади. Маҳаолла ўзининг бу ваҳшиёна хатти-ҳаракатини «болаларни тарбиялашнинг бир усули» дея баҳолаётган онани мутлақо «билмаган»: тадбиркорлиги ва маҳалла хотин-қизларини иш билан таъминлаб келаётганини билган, холос. Йўқса, ҳолат бу даражага етиб келмас эди… “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”