18:20 / 04.11.2024
30

Тўртта вилоятда адвокатлар пора олаётганда қўлга олинди

Тўртта вилоятда адвокатлар пора олаётганда қўлга олинди
Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди.

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида кўрилаётган жиноят ишидаги айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида мазкур туманда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Д.А. ашёвий далиллар билан ушланди.

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Х.А. айбланувчига нисбатан мансабдор танишлари орқали енгил жазо тайинлатиб, уни озодликка чиқартириб бериш эвазига 20 млн сўм ва 500 доллар олган вақтида ушланди.

Вобкент туманида адвокатлик бюроси адвокати Н.Ғ. айбдор деб топилган фуқарога нисбатан суднинг 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш бўйича чиқарган ҳукмини ўзининг мансабдор танишлари орқали 1 йил 2 ой муддатда якунлатиб бериш эвазига 1200 доллар олган вақтида ушланди.

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Б.А. ҳам фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судда кўриб чиқилаётган эр-хотин ўртасидаги никоҳни ваколатли танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 1100 доллар олган вақтида ушланди.

Ширин шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Б.Қ. айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд органларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 доллар ва 2,5 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўртта вилоятда адвокатлар пора олаётганда қўлга олинди