21:03 / 04.11.2024
40

Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди

Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси
Бўстонлиқ туманида тоғ эчкисини овлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Бўстонлиқ тумани Бурчмулло давлат Ўрмон хўжалиги Пском бўлими Қоронғу Тўқай ҳудудида рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида 1989 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган фуқаро Т.Б. ҳеч қандай рухсатномасиз ўзига тегишли бўлган ов қуроли ёрдамида 1 бош тоғ эчкисини овлаганлиги аниқланган. У бу қилмиши орқали табиатга 16 млн 875 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тегишли ҳужжатлар судга юборилган. Ов қуроли эса сақлаш учун Бўстонлиқ тумани ИИБга топширилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди