Ўзбекистонда 5 ноябрь куни “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 23 июлда қабул қилиниб, Сенат томонидан 20 сентябрда маъқулланганди. Қонун аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Қонунга кўра, психологик ёрдам — танг (кризисли) вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга, шахслараро муносабатларни ҳамда руҳий саломатликни яхшилашга, шахсиятни ривожлантиришга ёки инсоннинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун психологик таъсир кўрсатишга қаратилган, психологик ёрдам кўрсатиш стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.
Психологик ёрдам давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ишловчи психологлар ёхуд ушбу соҳада хусусий тартибда фаолият олиб борувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бепул ёки пулли асосда кўрсатилади.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг психологик саломатлигини сақлаш, соғлом психологик муҳит яратиш ва уларнинг шахсий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида психологик ёрдам кўрсатиш ташкил этилади.
Шахс психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги тадқиқотларга ёки илмий тажрибаларга фақат ихтиёрий равишдаги ёзма розилиги ёки ўз қонуний вакилларининг ёзма розилиги олинганидан кейин жалб этилиши мумкинлиги белгиланди.
Психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Шахснинг психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилганлиги факти, психологик ёрдам натижалари тўғрисидаги маълумотлар ва психологик ёрдам кўрсатиш чоғида олинган бошқа маълумотлар психологнинг касбий сирини ташкил этади ҳамда шифокор сирига тенглаштирилади.
Шунингдек, психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”