Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг йилдаги қарздор Бағдод туманидаги “А.Н” МЧЖдан 1.532.393.750сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган бино-иншоотга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бағдод туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган ва ижро ҳужжатида ундирув қаратилиши белгиланган бино-иншоотлар тегишли тартибда хатланиб, бошланғич баҳоси 742.000.000 сўмга “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди. Келгусида, мулк реализациясидан келиб тушган пул маблағлари қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади