
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Бугунги кунда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилмаслиги аксарият ҳолларда низоларга сабаб бўлаётгани ва охир-оқибат нотинчлик ортидан айрим фарзандлар отасиз ёки онасиз улғайишга мажбур бўлаётгани рост.
Эр ва хотиннинг низоси сабаб оила ажрашганлиги фарзандларининг тарбиясига ва таъминотига таъсир қилмаслиги керак.
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 16.05.2024 йилдаги М.Алтмишевдан ундирувчи Г.Алтмишева фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Зарбдор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган.
Бюронинг Зарбдор туман бўлими ходимларининг ижро иши доирасида тўғри берилган ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида тарафларнинг келишишига эришилди.
Бу борадаги ишлар маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда мунтазам давом эттирилмоқда. Токи, муқаддас оила қўрғони ҳеч қачон дарз кетмасин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар