Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республикада уй-жой бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди.
2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди. Хусусан, июл-сентябр ойларида кўп қаватли уйлардаги квартиралар олди-сотдиси учун 41 861 та шартнома расмийлаштирилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 3362 тага (7,4 фоизга) кам.
Таҳлиллар тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари ва аҳоли тасарруфидаги даромадлар уй-жой бозорига таъсир этувчи муҳим омиллар эканлигини кўрсатди.
2021 йилнинг январ ойидан 2024 йилнинг сентябр ойигача бўлган даврда уй-жой олди-сотдиси ва аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,81), шунингдек, уй-жой олди-сотдиси ва аҳолининг тасарруфдаги даромадлари ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,48) сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди.
Марказий банки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг III чорагида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 4,84 трлн сўмни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 7,3 фоиз кам. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”