09:46 / 17.11.2024
11

Ўзбекистонда энди айрим тадбиркорларга солиқ текширувлари ўтказилмайди

Ўзбекистонда энди айрим тадбиркорларга солиқ текширувлари ўтказилмайди
Ўзбекистонда энди юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади. Президент томонидан 15 ноябрь куни имзоланган қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда:
  • юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади;
  • рейтинг бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно) ва мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.

Ўзбекистонда юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмаслиги ҳақида 2024 йил январида имзоланган президент қарорида белгиланганди. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги 2024 йил 1 февралдан жорий этилди.

Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилган:

- “ААА”, “АА” ва “А” тоифалар — юқори барқарорлик рейтинги;
- “ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар — ўрта барқарорлик рейтинги;
- “ССС”, “СС” ва “С” тоифалар — қониқарли барқарорлик рейтинги;
- “D” тоифа — қуйи барқарорлик рейтинги.

Энди ушбу рейтинг орқали тадбиркорлар ўртасида қонунларга итоат қилиш, интизомли ва ҳаракатчан бўлишни рағбатлантириш зарур. Буни жорий қилиш ва самарадорлигини таъминлашда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгашининг ўрни катта бўлиши керак”, деган эди Шавкат Мирзиёев 15 январь куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишганда.

Рейтинг баҳолаш мезонлари 23 та бўлиб, улар умумий, балларни камайтирувчи ва рағбатлантирувчи гуруҳларга бўлинади. Умумий гуруҳда 10 та мезон бўлиб, ҳар бири 10 балдан, жами 100 балл йиғиш мумкин. Масалан, корхона ходимининг ойлиги республикадаги энг кам иш ҳақидан кам бўлса, тадбиркорлик субъекти 5 балидан айрилади. Ойлик миқдори 25 фоизга ошган бўлса, 2 балл, 25 фоиздан 50 фоизгача ўсган бўлса, 4 балл, 75 фоизгача 6 балл, 100 фоизгача бўлса, 8 балл, 100 фоиздан юқори бўлса, 10 балл қўшиб берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда энди айрим тадбиркорларга солиқ текширувлари ўтказилмайди